EduMarket.uz
Bosh sahifa/Amaliy ishlar | Adabiyot/Гадоий ва Ҳусайний ижоди
Product slide 1
Product slide 2
Product slide 3
Product slide 4
Product slide 5
Product slide 6
Product slide 7
Product slide 8
Product slide 9
68
Premium Content

Гадоий ва Ҳусайний ижоди

12,000so'm
Betlar soni
53 ta
Fayl hajmi
64.7 KB
Fayl turi
.docx

Mahsulot tavsifi

Гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. Ғазал жанри, аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. Асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. Гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек мумтоз шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. Хусусан, унинг ғазаллари мазмунан ҳаётийлиги, бадиий ва шаклан баркамоллиги билан ажралиб туради. Айрим ғазал ва қитьаларида шоирнинг ўз ҳаёти лавҳалари ва руҳий кечинмалари акс этган. Шеъриятида «чарх жафоси», «рўзғор жаври»дан фиғон, «ғурбат меҳнати» ва «роҳиблар тазйиқидан» шикоят оҳанглари сезилади. Гадоий шеърлари арузнинг халқ қўшиқларига яқин рамал, ҳазаж баҳрларида ёзилган; тили халқона содда, вазни енгил, шўх ва ўйноқи. Гадоийнинг 15-аср 2-ярми — 16-аср бошларида номаълум котиб томонидан кўчирилган «Девони Гадо» асари бор. Унга 2974 мисрадан иборат 230 ғазал, 1 мустазод, 1 қасида, 5 қитъа, туюқ кирган. «Девон»даги қасида темурий шаҳзода Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Ҳалил Султон мадҳига бағишланган. Девон қўлёзмаси Париж Миллий кутубхонасида (инв. № 981), микрофильми ва фотонусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади. Гадоийнинг форсийдаги шеърлари Фаҳри Ҳиравийнинг «Радойиф ул-ашъор» тазкирасига киритилган. Гадоий шеърлари Туркия (1960) ва АҚШ (1971) да босилиб чиққан.

Teglar

#гадоий#ҳусайний#15-аср#ғазал#қитъа#туюқ#мустазод#қасида#ўзбек шеърияти#шоир
Sotuvchi Bot

Muallif

Sotuvchi Bot

Tasdiqlangan sotuvchi

Jami mahsulotlar11368 ta
Sotilgan755 ta