EduMarket.uz
Product slide 1
Product slide 2
Product slide 3
Product slide 4
Product slide 5
Product slide 6
Product slide 7
Product slide 8
Product slide 9
128
Premium Content

БИОЭТИКА

41,500so'm
Betlar soni
198 ta
Fayl hajmi
469.91 KB
Fayl turi
.docx

Mahsulot tavsifi

БИОЭТИКА I БОБ. БИОЭТИКАНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 1.1. Биоэтика амалий этика сифатида Ахлоқ инсоннинг хулқ-атворини ва одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи дастлабки механизмлардан биридир. Ахлоқ алоҳида фан – этика ўрганадиган соҳани ташкил этади. Мазкур фанга буюк юнон файласуфи Аристотель (Арасту) асос солган. Одамлар жамоасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб бориши натижасида у ёки бу ахлоқ нормалари, қоидаларини инсоннинг кундалик ҳаётидаги реал соҳаларга татбиқан муайянлаштириш эҳтиёжи туғилди. Шу тариқа этика соҳасида амалий тадқиқотлар пайдо бўла бошлади, амалий этиканинг турли йўналишлари: сиёсий этика, журналист этикаси, бизнес этикаси ва ҳ.к. шаклланди. Этиканинг эски муаммоларини янгидан тадқиққилиш, ҳаёт (унинг пайдо бўлиши, уни қувватлаш ва узайтириш) ва ўлим билан боғлиқ кўпгина анъанавий муаммоларни қайта кўришга қаттиқ эҳтиёж туғилди. Ҳозирги замон амалий этикаси мана шу масалалар билан шуғулланади. Бугунги кунда амалий этика касалхоналар ва туғруқхоналарга, бизнес ва сиёсат соҳаларига кириб келмоқда, табиатга муносабат, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, очликка қарши кураш муаммолари билан бевосита шуғулланмоқда. Этика айнан амалий муаммолар соҳасида долзарб аҳамият касб этмоқда. Хўш, бунинг сабаблари нимада? Асосий сабаблари – инсон билимлари технологик имкониятларининг ўсишида. Масалан, генетика вужудга келган пайтдан бошлаб илгари инсоният олдида ҳеч қачон туғилмаган саволлар пайдо бўлди: сунъий усулда туққан маъқулми? Жамият ирсий инженерия воситалари ёрдамида ҳайвонлар ва одамларни яратишга ҳаракат қилиши керакми? Компьютер технологиялари пайдо бўлиши билан ишчилар ўрнига роботлардан фойдаланиш ҳамда роботларга одамларнинг муносабати муаммолари кўндаланг бўлди. Шунингдек жаҳон озиқ-овқат ва хом ашё ресурсларини тақсимлаш, аҳолининг ўсиши сингари муаммолар ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам этикага бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Яна бир сабаб – табиий муҳитга инсоннинг аралашиши натижасида глобал ҳалокатлар хавфининг кучайиши. Мазкур муаммо ноанънавий ечимлар топишни талаб қилади. Янги муаммолар, муаммоларнинг янги кўлами янгича ечимларни тақозо этади. Амалий этика, сўзнинг кенг маъносида, этика тушунчалари ва назарияларини муайян, мураккаб ва кўпинча жуда драматик вазиятларга татбиқ этиш демакдир. Унга казуистика («casus» - тасодиф сўзидан), яъни чексиз тасодифлар ёки прецедентларни кўриб чиқиш деб қараш ҳам мумкин. Аммо унга янада кенгроқ - чуқур фалсафий маънога эга бўлган ва инсон ҳақида тубдан янгича тасаввурларни шакллантирадиган янги йўналиш деб қараш учун барча асослар мавжуд. Амалий этика деганда, тор маънода, амалиёт таъсирида юзага келган ва

Teglar

#биоэтика#боб.#юзага#келиш#1.1.#амалий#этика#сифатида#ахлоқ#инсоннинг#ва#одамлар#ўртасидаги#муносабатларни#тартибга#солувчи#дастлабки#биридир.#алоҳида#фан#соҳани#ташкил#этади.#мазкур#фанга#буюк#юнон#файласуфи#асос#ижтимоий#муносабатлар#бориши#натижасида#ёки#бу#нормалари#қоидаларини#кундалик#ҳаётидаги#реал#шу#соҳасида#тадқиқотлар#пайдо#бўла#бошлади#турли#сиёсий#журналист#этикаси#бизнес#ҳ.к.#шаклланди.#эски#муаммоларини#янгидан#ҳаёт#(унинг#бўлиши#уни#қувватлаш#ўлим#билан#боғлиқ#кўпгина#анъанавий#муаммоларни#қайта#ҳозирги#замон#масалалар#бугунги#кунда#сиёсат#кириб#муносабат#ҳуқуқларини#ҳимоя#қилиш#қарши#кураш#муаммолари#бевосита#айнан#муаммолар#долзарб#касб#бунинг#сабаблари#асосий#инсон#билимлари#технологик#масалан#вужудга#келган#бошлаб#илгари#инсоният#олдида#ҳеч#қачон#саволлар#сунъий#усулда#туққан#жамият#ирсий#воситалари#ёрдамида#одамларни#ҳаракат#қилиши#компьютер#технологиялари#фойдаланиш#ҳамда#одамларнинг#муносабати#кўндаланг#бўлди.#шунингдек#жаҳон#озиқ-овқат#хом#ашё#тақсимлаш#аҳолининг#ўсиши#сингари#ҳам#мавжуд.#шунинг#учун#бўлган#қизиқиш#ортиб#бормоқда.#яна#бир#сабаб#табиий#муҳитга#глобал#муаммо#талаб#қилади.#янги#муаммоларнинг#кўлами#янгича#кенг#маъносида#тушунчалари#муайян#мураккаб#кўпинча#жуда#драматик#татбиқ#этиш#демакдир.#унга#яъни#кўриб#чиқиш#деб#мумкин.#аммо#янада#фалсафий#эга#ҳақида#тубдан#тасаввурларни#йўналиш#барча#асослар#деганда#тор#маънода#амалиёт#таъсирида#биоэтиканинг#шарт-шароитлари#хулқ-атворини#механизмлардан#ўрганадиган#аристотель#(арасту)#солган.#жамоасида#мураккаблашиб#соҳаларга#татбиқан#муайянлаштириш#эҳтиёжи#туғилди.#тариқа#этиканинг#йўналишлари:#тадқиққилиш#узайтириш)#кўришга#қаттиқ#эҳтиёж#мана#шуғулланади.#касалхоналар#туғруқхоналарга#соҳаларига#келмоқда#табиатга#ҳайвонларнинг#очликка#шуғулланмоқда.#аҳамият#этмоқда.#хўш#нимада?#имкониятларининг#ўсишида.#генетика#пайтдан#туғилмаган#бўлди:#маъқулми?#инженерия#ҳайвонлар#яратишга#керакми?#ишчилар#ўрнига#роботлардан#роботларга#ресурсларини#этикага#тобора#аралашиши#ҳалокатлар#хавфининг#кучайиши.#ноанънавий#ечимлар#топишни#ечимларни#тақозо#сўзнинг#назарияларини#вазиятларга#казуистика#(«casus»#тасодиф#сўзидан)#чексиз#тасодифлар#прецедентларни#қараш#кенгроқ#чуқур#маънога#шакллантирадиган
Soffchi PhD

Muallif

Soffchi PhD

Tasdiqlangan sotuvchi

Jami mahsulotlar9592 ta
Sotilgan3194 ta