EduMarket.uz
Bosh sahifa/Kurs ishlari | Pedagogika/Педагогика назарияси ва тарихи » фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. Маънавий қадриятлар, уларнинг тарбияда тутган ўрни
Product slide 1
Product slide 2
Product slide 3
Product slide 4
Product slide 5
Product slide 6
Product slide 7
Product slide 8
Product slide 9
200
Premium Content

Педагогика назарияси ва тарихи » фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. Маънавий қадриятлар, уларнинг тарбияда тутган ўрни

25,500so'm
Betlar soni
149 ta
Fayl hajmi
371.3 KB
Fayl turi
.docx

Mahsulot tavsifi

Педагогика назарияси ва тарихи » фани ва унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. Маънавий қадриятлар, уларнинг тарбияда тутган ўрниХалқ педагогикаси ҳақида маълумот. Ўзбек халқ педагогикаси, унинг таълим-тарбияда тутган ўрни. Миллий қадриятлар ва унинг баркамол инсонни тарбиялашдаги роли. Ёшларга ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари ҳақида тушунча бериб, уларнинг маънавиятини ошириш.Халқ педагогикасининг беқиёслиги, таъсирчанлиги, серқирралилиги. Халқ педагогикаси ижтимоий ва маиший-ахлоқни ҳаётнинг барча томонларини, халқ оғзаки ижоди; қадршунослик, маънавиятимизнинг етакчи йуналишларини, диний-ахлоқий таълимотни ўз ичига олиши. Ўзбек халқ педагогикасининг асосий манбалари. Инсоният тарихининг ҳар бир босқичида ривожланиш йўналиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг методологик бирлиги қонунияти асосида белгиланган. Ушбу қонуният жамиятда ҳукм сурган ижтимоий-иқтисодий қарашлар, ғоялар ва идеаллар асосида ижтимоий онг шакллари бўлган фан, санъат, маданият, ишлаб чиқариш ва турмуш тарзи ривожланишига омил бўлган. Шу тариқа тарихий тараққиёт давомида баркамол шахсни тарбиялаш ва вояга етказиш юзасидан тўпланган бой маънавий мерослар халқ педагогикасида ўз ифодасини топиб борган.Демак, бўлғуси педагог кадрларни тайёрлашда айнан шу маънавий мерос - халқ педагогикасининг таълим-тарбияга оид асосий ғоялари билан таништириш орқали уларда педагогик фаолиятда самарали фойдаланишга замин тайёрлайдиган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига асосий эътиборни қаратишимиз зарурдир.Марказий Осиё халқлари, хусусан, ўзбек халқи ва унинг маданий- маърифий тараққиёти асрлар давомида ривожланди, тарбия ғоялари турли даврлардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини ўзида мужассамлаш- тирди. Халқимиз яратган ана шу маърифлй фикр ва ғоялар, таълим- тарбияга оид бой мерос минглаб авлодларни умуминсоний фазилатлар рухида тарбиялади. Демак, аждодларимиз мероси бўлган халқ педагогикасини халқ донишмандлиги ва одобномасининг нодир соҳаси дейилиши бежиз эмас.Халқ педагогикаси асрлар давомида авлод-аждодларимизнинг ахлоқий, маърифлй шаклланиши ва камолотида муҳим ўрин тутган. Чунончи, халқ ўзининг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик қарашлари, фалсафий- ахлоқий тушунчалари, ҳаётий, таълим-тарбиявий хулосаларини халқ педагогикасида акс эттирган. Халқ педагогикасининг муҳим йўналиши миллий тарбияни амалга оширишдир, муҳим хусусиятларидан бири эса миллатга хос бўлган хусусиятларнинг сақланишини таъминлаш саналади.Шуни қайд этиш керакки, халқ педагогикасидаги педагогик қарашлар, алломаларимиз томонидан таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва ўқитувчининг инсоний фазилатлари ва касбий тайёргарлиги ҳақидаги билдирилган фикрлар ҳозирги кунда ҳамўз қимматини йўқотмаган.Инсоният жамиятининг барча босқичларида баркамол шахсни вояга етказиш долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Халқимиз педагогик қарашларининг таҳлили бу борада жуда бой маънавий - маърифий мерос мавжудлигини кўрсатади. Демак, бўлғуси педагогик кадрларни халқимизнинг таълим-тарбия назарияси ва амалиёти бўйича тўплаган бой маънавий-маърифий мерос ва педагогик қарашлари билан таништириш уларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини орттиришга замин тайёрлайди.Халқ педагогикасининг асосий тадқиқот объекти халқимизнинг ахлоқий, таълим-тарбиявий қарашлари бўйича тўпланган бой маънавий- маърифий мерос ва педагогик ғоялари билан таништириш жараёни саналади. Мазкур жараёнда қуйидагилар ўрганилади:-халқимизнинг маънавий-маърифий ва миллий қадриятлари;- оилада фарзанд тарбияси, тарбия методлари, усул ва воситалари; -ўзбек халқининг ахлоқий меъёрлари, муомала маданияти;-халқ педагогикасида табиат ва инсон муносабатлари, соғлом турмуш тарзининг акс этиши;-буюк мутафаккирларнинг педагогик ғоялари;-халқ оғзаки ижоди ва достонларнинг тарбиявий аҳамияти;-миллий урф-одатлар, маросимлар, анъаналар, удумлар, халқ ўйинлари ва ўйинчоқларининг тарбия воситаси сифатидаги ўрни;-халқ педагогикасида диний таълимотлар;-халқ педагогикасида халқ амалий санъати, ҳунармандчилиги ва ҳ. Халқ педагогикаси фанининг асосий мақсади бўлғуси педагогик кадрларда педагогик тафаккурни шакллантириш ва кенгайтириш, халқимизнинг ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва тарбия назарияси бўйича тўпланган бой маънавий-маърифий мероси ва педагогик қарашлари, таълимий-тарбиявий имкониятлари билан таништириш орқали уларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини орттиришдир.Фаннинг вазифалари - халқ педагогикасининг таълим-тарбияга оид бой тажрибаси, тарбия усуллари, инсоний фазилатлар ва қадриятлар, халқ педагогикасининг шарқона ва туркона анъаналари, таълим-тарбия жараёнларининг халқ оғзаки ижодида, миллий урф-одатларда, диний таълимотларда ифодаланиш масалаларини ўрганиш ҳамда келажак авлодга унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат. Ўзбек халқининг ўтмишдаги тарихий тажрибаси, маънавий, маданий, ижтимоий ҳаёти, оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалаларни илмий жиҳатдан тўла билиш унинг келажакдаги тараққиёт ёиини аниқ белгилаб беради. Зеро, ўз элининг мураккаб тарихини, этник хусусиятлари ва педагогик ғояларини аниқ билиш маънавий баркамолликни таъминловчи бир омилдир. Бу эса биздан бой маърифий меросимизнинг бебаҳо манбаларидан таълим-тарбия жараёнида унумли фойдаланишимизни тақозо этади.

Teglar

#педагогика#назарияси#ва#тарихи#фани#унинг#тутган#ўрни.#маънавий#қадриятлар#уларнинг#ўрни#халқ#педагогикаси#ҳақида#маълумот.#ўзбек#миллий#баркамол#инсонни#роли.#ёшларга#асосий#манбалари#тушунча#бериб#таъсирчанлиги#ижтимоий#ҳаётнинг#барча#томонларини#оғзаки#етакчи#таълимотни#ўз#ичига#манбалари.#инсоният#тарихининг#ҳар#бир#босқичида#ривожланиш#йўналиши#ижтимоий-иқтисодий#тараққиётнинг#методологик#бирлиги#асосида#белгиланган.#ушбу#жамиятда#ҳукм#қарашлар#ғоялар#онг#шакллари#бўлган#фан#санъат#маданият#ишлаб#чиқариш#турмуш#тарзи#ривожланишига#омил#бўлган.#шу#тариқа#тарихий#тараққиёт#давомида#шахсни#тарбиялаш#вояга#етказиш#юзасидан#тўпланган#бой#топиб#борган.#демак#бўлғуси#педагог#кадрларни#тайёрлашда#айнан#мерос#оид#ғоялари#билан#орқали#уларда#педагогик#фаолиятда#самарали#фойдаланишга#замин#билим#кўникма#малакаларни#эътиборни#марказий#осиё#халқлари#хусусан#халқи#маърифий#тараққиёти#асрлар#тарбия#турли#ижтимоий-сиёсий#жараёнлар#моҳиятини#ўзида#халқимиз#яратган#ана#фикр#тарбияга#минглаб#умуминсоний#фазилатлар#аждодларимиз#мероси#нодир#соҳаси#бежиз#эмас.#ахлоқий#шаклланиши#муҳим#ўрин#ўзининг#маънавий-маърифий#қарашлари#тушунчалари#ҳаётий#акс#амалга#хусусиятларидан#бири#эса#хос#хусусиятларнинг#таъминлаш#шуни#қайд#этиш#керакки#томонидан#таълим-тарбия#жараёнини#ташкил#ўқитувчининг#инсоний#касбий#ҳақидаги#фикрлар#ҳозирги#кунда#жамиятининг#босқичларида#долзарб#бўлиб#қарашларининг#таҳлили#бу#жуда#мавжудлигини#кўрсатади.#халқимизнинг#амалиёти#бўйича#тўплаган#тадқиқот#объекти#жараёни#мазкур#жараёнда#қуйидагилар#оилада#фарзанд#тарбияси#методлари#усул#халқининг#меъёрлари#муомала#табиат#инсон#муносабатлари#соғлом#ижоди#тарбиявий#урф-одатлар#анъаналар#ўйинлари#воситаси#сифатидаги#диний#амалий#санъати#ҳ.#фанининг#мақсади#тафаккурни#шакллантириш#кенгайтириш#ўқитиш#таълимий-тарбиявий#имкониятлари#фаннинг#вазифалари#тажрибаси#усуллари#анъаналари#жараёнларининг#ижодида#ўрганиш#ҳамда#келажак#иборат.#маданий#ҳаёти#боғлиқ#масалаларни#илмий#жиҳатдан#тўла#билиш#келажакдаги#аниқ#белгилаб#беради.#зеро#мураккаб#тарихини#хусусиятлари#ғояларини#таъминловчи#омилдир.#меросимизнинг#бебаҳо#манбаларидан#жараёнида#тақозо#этади.#таълим-тарбияда#тарбияда#тарбиялашдаги#педагогикасининг#маънавиятини#ошириш.#беқиёслиги#серқирралилиги.#маиший-ахлоқни#ижоди;#қадршунослик#маънавиятимизнинг#йуналишларини#диний-ахлоқий#олиши.#қонунияти#қонуният#сурган#идеаллар#мерослар#педагогикасида#ифодасини#таълим-тарбияга#таништириш#тайёрлайдиган#эгаллашларига#қаратишимиз#зарурдир.#маданий-#ривожланди#даврлардаги#мужассамлаш-#тирди.#маърифлй#таълим-#авлодларни#рухида#тарбиялади.#педагогикасини#донишмандлиги#одобномасининг#дейилиши#авлод-аждодларимизнинг#камолотида#тутган.#чунончи#бадиий-эстетик#фалсафий-#таълим-тарбиявий#хулосаларини#эттирган.#тарбияни#оширишдир#миллатга#сақланишини#саналади.#педагогикасидаги#алломаларимиз#фазилатлари#тайёргарлиги#билдирилган#ҳамўз#қимматини#йўқотмаган.#муаммолардан#келган.#борада#касбий-педагогик#тайёргарлигини#орттиришга#тайёрлайди.#маънавий-#ўрганилади:#-халқимизнинг#қадриятлари;#воситалари;#-ўзбек#маданияти;#-халқ#тарзининг#этиши;#-буюк#мутафаккирларнинг#ғоялари;#достонларнинг#аҳамияти;#-миллий#маросимлар#удумлар#ўйинчоқларининг#ўрни;#таълимотлар;#ҳунармандчилиги#кадрларда#орттиришдир.#шарқона#туркона#урф-одатларда#таълимотларда#ифодаланиш#масалаларини#авлодга#мазмун-моҳиятини#тушунтиришдан#ўтмишдаги#ёиини#элининг#этник#баркамолликни#биздан#унумли#фойдаланишимизни
Soffchi PhD

Muallif

Soffchi PhD

Tasdiqlangan sotuvchi

Jami mahsulotlar9592 ta
Sotilgan3230 ta