








ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Mahsulot tavsifi
ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ МУНДАРИЖАСЎЗ БОШИ...........................................................................................................4I.ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ...............................................................................5Маъруза мавзулари.......................................................................................6Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши.............................................6Ҳаракатлар стратегияси - Ўзбекистон миллий тараққиёти янги босқичининг асоси......................................................................................16Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш....................30Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари............................................................ 38Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари.....................................................50Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш...............................62Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш....................................................................................................74Коррупцияга карши кураш - фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти.........................................................85Фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси...........................93Сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг шарти................97Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва мааллий ўз-ўзини бошқариш...................................................................................................118Жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги.....................................................................................................148Ижтимоий шериклик.................................................................................166Фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг асосий йўналишлари.................................................................................177Семинар машғулотлари мавзулари.............................................................191Назорат саволлари………………………………………..…………..…......197II.МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ………………..………..200Мустақил таълим мавзулари бўйича услубий кўрсатмалар…..............201III.ГЛОССАРИЙ.............................................................................................203IV.ИЛОВАЛАР……………………………………………………………….218Фан дастури……………………………………………………………......…219Ишчи ўқув дастури………………………….................................................234Тарқатма материаллар……………………………………...……….…......246Тестлар..............................................................................................................255Баҳолаш мезонлари……………………………………………….……........265V.АДАБИЁТЛАР…………………………………………………………….266 СЎЗ БОШИ Мустақилликнинг илк давридаёқ мамлакатимизда халқимизнинг тарихий ривожланиш анъаналари, умумэътироф этилган демократик принциплар, қолаверса мамлакат миллий манфаатларини ўзида ифода этган фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат ва бозор муносабатларига ўтиш даврининг назарий асослари ишлаб чиқилди. Фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни билан боғлиқ умуминсоний демократик қадриятлар фақат халқаро тажрибаларда синовлардан ўтганлиги учунгина эмас, балки ўзбек халқининг миллий манфаатларига мос келганлиги учун ҳам мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёнларига босқичма-босқич татбиқ этила бошланди.Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонининг қабул қилиниши фикримизнинг исботидир. Мазкур дастурнинг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир.«Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти» фани бакалаврият таълим босқичида ўқитилади. Фуқаролик жамияти фани ҳозирги ислоҳотлар даври янада ривожланишга доир изланишларни чуқурлаштириш жараёни кун тартибига қўйган вазифалардан келиб чиқиб «Ўзбек модели» асосида фуқаролик жамияти қуриш ва унинг истиқболлари тўғрисида билимлар беради. Шунингдек, бу фанни ўқитиш жараёнида ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуриш тажрибаси ҳам ўрганилади, улар мамлакатдаги ислоҳотлар натижасига ўзгаришлар қиёсланади. Мазкур фанни ўқитишда асосий эътибор талабаларнинг эркин фикрлаши, уларнинг жамиятда рўй бераётган ўзгаришларга нисбатан мустақил ўз муносабатларини шакллантиришга қаратилди. Фаннинг яна бир асосий мақсадларидан бири – бу ёшларда ватанпарварлик ҳис-туйғуларини юксалтириш, уларнинг мамлакатга садоқатини ошириш, янги жамият қуришга бефарқ бўлмайдиган инсон сифатида тарбиялаш вазифаларни амалга оширишдир.Ушбу ўқув услубий қўлланма бешта қисмдан иборат. бўлиб, улар ишчи ўқув режа, намунавий ва ишчи ўқув дастур, модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари, маъруза материаллари (маъруза матни, адабиётлар рўйҳати, мустақил таълим мавзулари, глоссарий, кейслар банки, назорат саволлари ва тест саволлари) ва семинар машғулотлари материаллари (амалий топшириқлар, намуна, адабиётлар рўйҳати, тарқатма материаллар, кейслар банки, тест саволлари)дан ташкил топган.
Teglar
ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Muallif
Soffchi PhD
Tasdiqlangan sotuvchi